Йўл қоидаларига кўра, қатор ҳолларда одам ташиш тақиқланган
Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали бераётган маълумотларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, қуйидаги ҳолларда одамларни ташиш тақиқланади:
🔹болаларни юк автомобилларининг юкхонасида;
🔹транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);
🔹тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;
🔹мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;
🔹12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида;
🔹одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.
Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.
Шарҳлар