Тошкентда тез ёрдам ходими томонидан ёлғон хабар тарқатилди
Telegram ижтимоий тармоғида Тошкентдаги “16-горбольница гўштдан заҳарланганлар билан тўлмоқда” мазмунидаги видео хабар тарқалди, деб маълум қилмоқда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси.
Ўз расмий муносабатида муассаса маълум қилишича, овқатдан заҳарланганлик бўйича Бошқарма ҳамда унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома келиб тушмаган.
Шунингдек, шифохона ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланилганда, видео хабарда заҳарланганлик ҳақида маълумот берган фуқаро тез ёрдам ходими эканлиги ва ёлғон хабар тарқатганлиги аниқланди. Ходим ёлғон хабар тарқатганлиги туфайли прокуратура органи ушбу ишни кўриб чиқмоқда.
Бошқарма тармоқларда асосланмаган тарзда тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонмаслик ҳақида эслатиб ўтди.
Шарҳлар