Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади

Президентнинг 5-апрелдаги 153-сонли Қарорига кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади. Бунда, талабгорлар рўйхати “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантирилади.

  • Аукцион ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. Закалат пули БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида белгиланади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим бўйича талабгорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
  • Президент қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш (Бу “маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратилади ва улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади);
  • талабгорларга мини-техника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан – 33 млн сўмгача кредит ажратиш;
  • жойлардаги 167 та “Агромарказлар” орқали хусусий секторни жалб этган ҳолда уруғ, кўчат етказиш, минерал ўғит бериш, мини-техника ва агроном хизматлари йўлга қўйилади ҳамда етиштирилган маҳсулотни харид қилишга қайта ишловчилар ва экспорт қилувчилар бириктирилади;
  • талабгорлар томонидан ер майдонларида етиштириладиган экин турлари ва улар миқдорининг доимий мониторинги “Ёш фермерлар” платформаси орқали амалга оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.