Ўзбекистонда YouTube ишлаши секинлашгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Foto: Getty Images

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда YouTube видеохостинги фаолиятидаги узилишлар ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда “Spot” вазирлик матбуот котиби Шерзод Ахматовга таяниб хабар берди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлардаги маҳаллий фойдаланувчилар YouTube’нинг ёмон ишлаши, жумладан, видеоларнинг секин юкланиши ҳақида шикоят қилишмоқда.

Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати YouTube “меъёрида” ишлаётганини билдирди. Бундан ташқари, Россияда видеохостинг тезлигининг секинлашиши билан боғлиқ вазият Ўзбекистонга “ҳеч қандай таъсир қилмайди”, дея таъкидланди.

“Агар YouTube бир давлатда секинлашса, бу Ўзбекистонда ҳам секинлашади, дегани эмас, яъни бир давлатга боғланиб қолинмаган”, — деди Шерзод Ахматов.

Июл ойи ўрталарида “Ростелеком” давлат интернет провайдери Россияда YouTube видеохостинги ишининг секинлашгани ҳақида хабар берганди. Бунга Американинг Alphabet компанияси маҳаллий серверлари ишидаги “техник муаммолар” сабаб бўлиши айтилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.