Тошкентда йўл-патрул хизмати инспектори чиқиндини улоқтиргани учун жаримага тортилди
Тошкентда чиқиндини ерга ташлаб, кейин ариқга тепган ЙПХ инспектори жаримага тортилди.
Вазият ҳудудни назорат қилувчи камера объективига тушиб қолган. 8 феврал куни инспекторга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси (Қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни аниқланмаган жойларга тўкиш) бўйича маъмурий баённома тузилган.
Улашиш:
Шарҳлар