Юк кузатув ҳужжатлардан тушиб қолган музлатгичлар фош бўлди

Фото: Божхона

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пост ходимлари ҳамда божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хориждан “Яллама” чегара божхона пости орқали юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятининг номига олиб келинган товарлар билан юкланган “Volvo” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

«Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати салкам 198 млн. сўмлик  51 дона “Haier” номли музлатгичлар борлиги  аниқланди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний ва юридик шахслар амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтишда ўзлари билан олиб кетаётган товар вa моддий бойликларни белгиланган меъёрлар асосида ишончли вa тўғри декларацияланиши учун қонун ҳужжатларга мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.