Тошкентда юк машиналарининг ҳаракатланишини чеклаш бошланди

Чекловлар бошланди
Фото: kun.uz

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2024 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган Н2, Н3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланиши белгиланган.

Ушбу чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига тадбиқ этилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.