9-10 апрель кунлари Тошкентда юк машиналари ҳаракати вақтинча чекланади
Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чоралари юзасидан Тошкентда юк автомашиналари ҳаракати вақтинча чекланади, деб хабар бермоқда ЎзА.
9 апрель куни соат 17:00 дан 10 апрель соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Қайд этилишича, авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.
Улашиш:
Шарҳлар