Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилиб, пачақланиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИББ ЙҲХБ.
Воқеа 11 сентябрь куни соат таҳминан 22:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Чимён” МФЙ ҳудудидаги ички йўлда юз берган. Ҳайдовчи 1995 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги “MAN TGS 41” русумли юк транспорт воситасида рул бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида транспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилган (тан жароҳати олмаган). Аммо илова қилинган суратга кўра, юк машинасига қаттиқ зарар етиб, пачақланиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар