Юк ортишнинг белгиланган меъёрлари ва талабларини биласизми
Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлиаш тўғрисидаги қарорга кўра, транспорт воситасининг габаритларидан олди ёки орқа томонга 1 метрдан, ён томонга габаритнинг четки қисмидан 0,4 метрдан ортиқ чиқиб турган юк «Катта ўлчамли юк» таниқлик белгиси билан белгиланиши, сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда эса бунга қўшимча равишда олди оқ рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич, орқаси эса қизил рангли чироқ ёки ёруғлик қайтаргич билан белгиланиши керак.
Автотранспорт воситаларининг очиқ юк ташиш платформаларида, иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, тўкиладиган бошқа юкларни ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпилган бўлиши лозим.
Шарҳлар