Ўзбекистон делегацияси ЮНEСКО Ижроия Кенгаши сессиясида иштирок этди
26-27-март кунлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 219-сессиясида иштирок этди.
Тадбир доирасида 2025-йилда Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш масаласи кўриб чиқилган.
Хабарга кўра, «ЮНEСКО раҳбарияти ва аъзо давлатлар ўтган йили ЮНEСКОнинг асосий бошқарув органи мажлисини Самарқандда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан буён Ўзбекистон ҳукумати томонидан тадбирга тайёргарлик кўриш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганини мамнуният билан қайд этдган».
Сессия иштирокчилари жорий йил 15-март куни Президент Шавкат Мирзиёевининг «2025-йилда ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлигини юқори баҳолаган ҳамда сўнгги йилларда республика томонидан йирик халқаро тадбирларни ташкил этиш бўйича тўпланган бой тажрибани ҳисобга олган ҳолда, бўлажак сессия муваффақиятли ўтказилишига ишонч билдирилган.
Шарҳлар