Юнусободда Spark пиёдани уриб юборди, аёл шифохонада вафот этган
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 19 июль куни йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
«ЙТҲ соат 20:30 ларда Аҳмад Дониш кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Д.Р. (2004 йилда туғилган, эркак) Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда Г. Ш.ни (1960 йилда туғилган, аёл) уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган», – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар