Ўзбекистонда неча турдаги юқумли касалликларга қарши эмланади

Фото: instructive.ru

Аҳолини бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш ушбу хасталикларни камайтириш, инфекция ўчоқларини жиловлаш ва бартараф этишда асосий восита ҳисобланганлиги сабабли мамлакатда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган

“Айни пайтда Ўзбекистонда 13 турдаги юқумли касалликлар — гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекция,  бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекция,  қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, пневмококк инфекция, ВПЧ-одам папилломага қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади. Профилактик эмлашлар учун 3 минг 138 та эмлаш пункти ажратилган”, – дейилади хабарда.

Сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамраб олиш даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олинмаган.

Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён Ўзбекистонда ёввойи полиовируслар келтириб чиқарадиган полиомиелит касаллиги тугатилган ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.