Ўз-ўзини банд қилганлар бўйича 5 та факт

Источник: unsplash.com

Давлат солиқ қўмитаси ўз-ўзини банд қилганлар билан боғлиқ бешта фактни эълон қилди. 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1 миллион 720 минг 423 нафар ўз-ўзини банд қилган шахс рўйхатга олинган. Уларнинг 565 минг 843 нафари жорий йилда ўз-ўзини банд қилган шахсга айланган. Жорий йил бошидан буён 159,4 минг нафар ўз-ўзини банд қилганлар томонидан 40,7 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ тўланган.

  1. Ўзини ўзи банд қилганлар солиқ тўламайди.
  2. Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ихтиёрий равишда бир йил учун камида БҲМнинг 1 баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин – Солиқ кодекси 408-модда 2-қисм.
  3. 70 га яқин фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
  4. Улар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди ва иш берувчига ҳам эга бўлмайди (ПҚ-4742, 08.06.2020)
  5. Солиқ органларида рўйхатдан ўтиш Soliq мобил иловаси орқали масофадан туриб амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.