,

Захарованинг сўзлари учун Жанубий Корея Россия элчисини чақиртирди

Фото: аа.соm

Москва президент Юн Сок Ёлни Шимолий Кореянинг ядровий арсенал яратиш истаги ҳақидаги баёнотлари учун танқид қилгани сабабли Жанубий Корея Россия дипломатларини чақиртирди.

Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея ТИВ, “вазир ўринбосари Чун Россиянинг ҳақиқатга эътибор бермаётганидан ва Шимолий Кореяни сўзсиз ҳимоя қилаётганидан  жуда афсусдаэканини таъкидлаб, етакчининг баёнотларини ўта қўпол тарзда танқид қилган ва бу Корея-Россия муносабатларини фақат ёмонлаштиришини таъкидлаган”ни билдирган.

Reuters хабарига кўра, 31 январь куни мудофаа ва хавфсизлик департаментлари вакилларининг йиғилишида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл КХДР тоталитар тузумни қўллаб-қувватлаш мақсадида ядровий қурол ишлаб чиқараётганини, Россияга қурол сотаётганини қоралаган ва у “халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини очиқдан-очиқ эътиборсиз қолдираётган”ини айтган.

Эртаси куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова Юннинг сўзларини “очиқ-ойдин холис эмас” деб атади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.