Жанубий Кореяда ўтаётган замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муносиб иштирок этишди
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар дастурида 2 та бронза медалига эга чиқди, деб ёзмоқда МОҚ матбуот хизмати.
«Яккалик баҳсларида Самира Абзалова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, қизларимиз Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубина Қодиржонова жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар