Зангиота туманида ёнғин содир бўлди
Бугун, 10 сентябрь куни соат 14:15да Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.
Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Улашиш:
Шарҳлар