Bo'limsiz

Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи мулозим қўлга олинди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни таниши М.О.га қолдириб, Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида ушланган. Бу ҳақда Департамаентнинг матбуот хизмати хабар қиляпти.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.