Зарафшондаги аэропорт фаолиятини тикланиш бўйича топшириқ берилди

Foto: Prezident matbuot ximzati

Навоийда 1-ноябрь куни президент раислигида ўтган мажлисда вилоят инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Унда, Зарафшон шаҳри аҳолиси тез суратда ошаётгани 2-3 йилда 100 мингдан ошиши мумкинлиги, шу боис, Зарафшон ҳудудини Томди тумани ҳисобидан 2 минг гектарга кенгайтириб, 150 минг аҳоли учун шароит яратиш зарурлиги таъкидланди. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида жами 200 минг аҳоли яшайди. Улар Тошкент шаҳрига келиш учун аввал автомобилда 250-300 километр йўл юриб, Навоий шаҳрига боради. Кейин эса, бу ердан поезд ёки самолётга ўтириб, Тошкентга боришга мажбур бўляпти.

Зарафшон шаҳридаги 80-йилларда қурилган аэропорт эса ҳозирда ишламаяпти. Ушбу аэропорт фаолиятини қайта тиклаш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Масъуллар олдига ижтимоий инфратузилма ва коммуникация тармоқларини қиш мавсумига сифатли тайёрлаш, камчиликларни бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга аёлларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлашни яхшилаш юзасидан топшириқлар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.