Зарбдор тажрибасида ҳар бир туман ва шаҳар камида 5 тадан лойиҳа шакллантиради
Президент бошчилигидаги бўлиб ўтаётган йиғилишда, Сайхунобод ва Уйчи тажрибаларида камчиликларга йўл қўйган масъулларга жавобгарлик чораларини кўриш, қолоқликларни бартараф этиш топширилди.
Зарбдор тажрибаси асосида ҳар бир туман ва шаҳарда камида 5 тадан “драйвер” лойиҳани шакллантириш, Ғиждувон тажрибаси асосида 1 мингта маҳаллани ўзида “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари лойиҳаларини тайёрлаб, йил якунигача ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Умуман, тажрибаларнинг ҳар бири бўйича масъулларга аниқ KPI белгиланиб, ижроси устидан қатъий суров ўрнатилиши белгиланди.
Шунингдек, кун тартибидаги асосий масалалар – Бухоро вилояти мисолида тадбиркорларга кўпроқ шароит яратиш, ҳар бир туманни ихтисослаштириш, энергиядан оқилона фойдаланиш, яшил манбаларни кўпайтириш, туман идораларини самарали ишлашга ўргатиш кўриб чиқилди.
Икки ой олдин Бухорога ташрифда ҳамма муаммолар ечими кўрсатиб берилган эди. Ташрифдан кейин вилоятга 1,4 триллион сўм ажратилди. Бугун Президент томонидан имзоланган қарорларга мувофиқ вилоятга тадбиркорлик учун қўшимча 60 миллион доллар, инфратузилмага 40 миллион доллар ажратилади.
Вилоят ҳокими, уни ўринбосарлари, туман ҳокимлари шунга муносиб ишлаб, жойлардаги ташкилотлар олдига аниқ вазифа, ходимларига KPI белгилаб, ҳар куни аниқ натижага ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Келгусида ҳар битта тармоқ ва вилоятдаги ҳақиқий аҳвол шундай таҳлил қилиниб, муҳокама ўтказилиши белгиланди.
Шарҳлар