Заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади
Фармонга мувофиқ, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ томонидан узлуксиз равишда зарур миқдордаги қимматбаҳо металлар билан таъминланади.
2024 йил 1 сентябрдан:
- “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган аффинаж корхоналарига “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни қулай бўлган шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилади;
- заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган ярим тайёр заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилишга рухсат этилади.
2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:
- заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;
- Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.
Улашиш:
Шарҳлар