“Ўзархив” агентлигига жорий йилнинг 1 ярим йиллигида жами 1006 та мурожаат келиб тушди

“Ўзархив” агентлигига 2024 йил 1 ярим йиллик давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1006 та мурожаат келиб тушган. Шунингдек:

2024 йил 1 ярим йиллик давомида Республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 250 350 та келиб тушиб, ижроси таъминланган.

Республикада архив ишини ривожлантиришнинг 2024 йил 1 ярим йиллигига мўлжалланган режаси 20 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 19 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилган.

2024 йил ҳисобот даврига, Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1 082,3 минг сақлов бирлигидаги 74,4 млн. кадр рақамлаштирилган.

Тасдиқланган режага мувофиқ, 2024 йил бошидан 62,2 минг сақлов бирлигидаги қарийб 7,2 млн. кадр рақамлаштирилиб, режа 106 фоизга бажарилган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 млн 740 минг та маълумотлар киритилди, шундан 48 954 та фонд, 54 016 та рўйхат, 910 973 та сақлов бирлиги ва 726 620 та ҳужжат базаси яратилган.

Тасдиқланган режага мувофиқ 6 ойда давлат архивлари томонидан ахборот тизимига 578 303 та маълумотлар киритилди, шундан 468 та фонд, 3 307 та рўйхат, 206 177 та сақлов бирлиги ва 368 351 та ҳужжат базаси яратилди ва режа 143 фоизга бажарилган.

Давлат архивлари ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 603 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 15 нафар Чет эл фуқаролари тадқиқотчилик ишларини олиб бордилар, шунингдек 162 291 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.