«Зарубежнефть» компанияси Jizzakh Petroleum нефть компаниясининг улушини сотиб олиши мумкин
Россиянинг «Зарубежнефть» компанияси Jizzakh Petroleum» улушини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри хабар беради, деб ёзади “Спутник”.
Қайд этилишича, битим шартлари ҳозирча келишилмаган.
«Зарубежнефть» компанияси эса битим юзасидан изоҳ бермаган, бироқ келгусида Ўзбекистон бозорига чиқиш ва минтақада ривожланишга қизиқиш борлигини билдирган.
Компания МДҲ давлатлари, шу жумладан Қозоғистонда операцияларини кенгайтириш ниятида.
“Jizzakh Petroleum” қўшма корхонаси 2017 йилнинг июнь ойида “Ўзбекнефтгаз” ва “Gas Project Development Central Asia” ((Gazprom International) томонидан ташкил этилган. 2020 йил июнида Jizzakh Petroleum Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини ишончли бошқарувга олган эди.
Jizzakh Кипрнинг Belvor Holding Limited компанияси назорати остида бўлиб, Кипр реестридаги маълумотларга кўра Бахтиёр Фозиловга тегишли. У Eriell нечт-сервис компаниясининг бошқаруви раиси ва асосий акциядори ҳисобланади.
2020 йил якуни бўйича Eriell компаниясининг 25% компаниянинг ягона кредитори Газпромбанкка тегишли бўлган.
Қайд этиб ўтамиз, Eriell — Ўзбекистондаги асосий бурғуловчи пудратчи, Россияда у йирик нефт-газ компаниялари билан ишлайди. “Ведомости” нашрининг маълумотларига кўра, Фозилов Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг собиқ бошлиғи Рустам Иноятовнинг ўғли Шарифнинг иш бўйича ҳамкори ҳисобланади.
Шарҳлар