Ўзбек ватандошлари етакчиси икки ойга тергов изоляторига юборилди

Усман Баратов
Фото: https://dzen.ru/

Москва судлари матбуот хизмати ўзбек ватандошлари етакчиси Усмон Баратов 2 ойга тергов изоляторига жўнатилганини маълум қилди.

Аввалроқ Тергов қўмитаси уни ҳибсга олишни талаб қилган, унга нисбатан “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги пости учун Украина билан уруш қатнашчиларини Жиноят кодексининг 282-моддаси (“нафрат уйғотиш”) билан ҳақорат қилгани учун иш очилган эди. Унинг аостларини Тергов қўмитаси россиялик ҳарбийларга нисбатан ҳақорат деб ҳисоблади.

РБК билан суҳбатда Баратов ёрдамчилари унинг муваффақиятсиз постини ўчириб ташламаганидан афсусда эканлигини билдирди ва у Украина билан уруш қатнашчиларини назарда тутганини рад этди.

Жиноят иши фонида Россия Давлат думаси спикерининг ўринбосари Пётр Толстой миллий жамоалар ва ватандошлар жамиятларини мафияга тенглаштириб, уларни тақиқлашга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.