Ўзбек википедиясига катта ҳисса қўшган 20 ёшли йигит ҳалок бўлди
Тошкентда ўзбекча википедия маъмури Муҳаммадали Икрамов бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.
Икрамов пойтахтдаги “Бўрижар” канали чўмилишга бориб, чўкиб кетган.
Икрамов Муҳаммадали Тўлқинжонович 2004 йилнинг 16 апрелида Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 2021 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга кирган. У ерда филология ва тилларни ўқитиш мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Асосан ўзбекча википедияда фаолият юритган Икрамов икки йил давомида ўзбек тилида қарийб 600 та мақола ва 5 мингдан зиёд саҳифа яратгсн, минглаб мақолани таҳрир қилган ва 3 мингга яқин Викимаълумотларни таҳрир қилган.
Умуман олганда, Муҳаммадали Икрамов Викимедиа жамғармаси лойиҳаларида 26 мингдан ошиқ таҳрир қилган, дейилади лойиҳа сайтида.
Шарҳлар