Ўзбекисотнлик аёл дунёнинг «100 нафар аёли» рўйхатига киритилди
BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар рўйхатини эълон қилди.
Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шерон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.
Маълум қилинишича, Дилором Йўлдошева икки йил аввал бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмасдан, ўзининг тикувчилик бизнесини очди. У ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича шартномалар тузиб, ўзи ва ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.
BBC’нинг «100 нафар аёл» лойиҳаси дунёнинг турли бурчакларидаги аёллар дуч келаётган қийинчиликларга қарамасдан, улар ўз зиммасига етакчилик вазифасини олиб, жамиятдаги ўзгаришлар учун курашишни давом эттираётганини ёритиб беради.
Шарҳлар