Ўзбекистон 5 ойда 722,1 минг тонна мева ва сабзавотларни экспорт қилди

Foto: Statistiksa agentligi

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 420,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 % га ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 %), Покистон (19,7 %), Қозоғистон (15,3 %) ва Хитой (7,8 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 % ини ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.