Ўзбекистон қачон электр ва газнинг улгуржи бозорига ўтади?
Ўзбекистон 2028 йилгача электр ва газ улгуржи бозорига ўтишини тўлиқ якунлайди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
“Албатта, ўз ишлаб чиқаришимиз бор, лекин айни пайтда импорт қиламиз. Биз энди иқтисодий ўсишни ҳам, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини оширишдан кутилаётган натижаларни ҳам ҳисобга олишимиз керак”, — деди у.
Ўзбекистон улгуржи электр энергияси бозорига ўтишини 2027 йилда, табиий газни эса 2028 йилда якунлашини режалаштирилмоқда.
Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари энергетика бозорини ислоҳ қилиш, самарадорликни ошириш ва табиий газ йўқотишларини камайтиришнинг элементи сифатида Ўзбекистонда газ тақсимлаш тармоқларини давлат-хусусий шериклик механизми орқали хусусий секторга ўтказиш дастури қабул қилинганини маълум қилди.
Шарҳлар