Ўзбекистон афғон қочқинларини вақтинча чегарага яқиндаги чодирли лагерга жойлаштирди

Источник: yandex.ru/maps

Ўзбекистон 150 га яқин афғон қочқинларини чегарага яқиндаги чодирли лагерга вақтинчалик жойлаштирди, жумладан, улардан 17 нафари аёллар ва болалар. Бу ҳақда вазият билан таниш манбага таяниб, «Sputnik» нашри хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, лагерда қўриқлаш амалга оширилади ва шифокорлар муҳтожларга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

Жойлашдан олдин ҳамма коронавирус инфекциясига текширилди – юқтирганлар аниқланмади. Шунингдек, қочқинлар учун нормал овқатланишга шароит яратилгани, энг зарур нарсалар билан таъминлангани қайд этилган. Мазкур одамларнинг бу ерда бўлиш муддати ва кейинги тақдири ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Манбага кўра, Ўзбекистонга самолёт билан келган 650 га яқин Афғонистон ҳарбийлари маҳаллий ҳарбий полигон яқинидаги ковид марказида ҳам вақтинча жойлаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.