Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон транспорт коридорини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
29 июнь куни пойтахтда Покистон ва Ўзбекистоннинг етакчи транспорт-экспедиторлик компаниялари иштирокида Логистика форуми бўлиб ўтди.
Форумда “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридори орқали икки томонлама ва транзит юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқларни биргаликда бартараф этиш ҳамда ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Форум давомида Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” транспорт коридорини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифларни илгари сурди:
- юк ташувларида ундириладиган йиғимларни камайтириш ва уларни ҳар бир давлат ҳудудида паритет асосида белгилаш;
- йўналиш бўйлаб юкларни суғурталаш механизмини ишлаб чиқиш ва суғурта учун тўланадиган тўловларни жаҳон тажрибасига асосан белгилаш;
- юкларни ташув жараёнида хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ механизмни ишлаб чиқиш;
- ташув жараёнида юкларни ортиш ва тушириш операциялари сонини камайтириш;
- оғир ва ногабарит юкларни йўлак бўйлаб ташувларида аниқ йўналишларни белгилаш ва мазкур ташувларни ташкил этиш учун норматив ҳужжат ишлаб чиқиш;
- юк ташувлари жараёнига рақамлаштиришни кенг жорий қилиш;
- мазкур транспорт коридорининг “юраги” ҳисобланган Саланг довонининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш бўйича биргаликда ўрганишларни ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Улашиш:
Шарҳлар