Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонна гуманитар ёрдам юборди
14 сентябр куни Ўзбекистон ҳукумати Афғонистоннинг Балх вилоятига 1300 тонна гуманитар ёрдам – озиқ -овқат, дори -дармон ва кийим -кечак юборди. Бу ҳақда “Фергана” » Ariana News » телеканалига таяниб хабар беради.
Гуманитар ёрдам Ўзбекистондаги Термизни Балхнинг маъмурий маркази – Мозори Шариф шаҳри билан боғлайдиган темир йўл воситасида “Ҳайратон” чегара пункти орқали етказиб берилди.
Ёрдам август ойининг ўрталаридан бери Афғонистонда амалдаги ҳокимият мақомини олган Толибон расмийларига топширилди, шу ўринда айтиш мумкинки, Толибон ҳукумати ҳали дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан расман тан олинмаган.
Аниқланишича, Толибон Афғонистоннинг турли вилоятларидаги муҳтожларга Ўзбекистондан етказиб бериладиган озиқ -овқат, дори -дармон ва кийим -кечакларни тарқатиш ниятида.
Шарҳлар