Ўзбекистон Афғонистонга фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида келишиб олди
Ўзбекистон компаниялари Афғонистон ҳукумати билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги хабар беради.
Агентлик делегацияси Афғонистон миллий озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди ва унда ҳар йили 1 миллион долларгача бўлган миқдорда протеин-витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, 25 кун муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар