Ўзбекистон аввалроқ Украинани тарк этган 98 нафар фуқарони Молдовадан эвакуация қилди
Аввалроқ Украинани тарк этган 98 нафар фуқаро Молдовадан Бухарест (Руминия) аэропорти орқали эвакуация қилинди. Уларнинг орасида 17 та аёл, 5 нафар бола ва 4 та чақалоқ бор.
ТИВ маълумотларига кўра, Польша ҳудудида 220 га яқин ўзбекистонлик бор. Украина-Польша чегарасида эса – 50 нафар юртдошимиз бор.
11 март кунига битта эвакуация рейси режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар