Ўзбекистон Болалар омбудсмани Жиззаxда русийзабон ўқувчиларнинг “калтакланиши” ҳақидаги “РосСМИ” хабарларига изоҳ берди
Ўзбекистондаги Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Сурайё Раҳмонова Жиззахдаги мактаблардан бирида русийзабон ўқувчилар калтаклангани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
Аввалроқ Ura.ru интернет портали 7-синф ўқувчилари ўзбек тилини билмайдиган тенгдошларини мунтазам равишда калтаклагани ҳақида хабар берган эди. Нашр, шунингдек, Россиядан келган ногирон бола калтакланганини ҳам тилга олган. Материал нашрнинг веб-сайтидан олиб ташланганига қарамай, ҳеч қандай раддия берилмади.
Раҳмонованинг “РИА Новости”га айтишича, уларнинг бўлимига бундай ҳолатлар юзасидан ҳеч қандай расмий мурожаат келиб тушмаган ва бу борада текширув ўтказилишини айтган.
«Биз вазиятни диққат билан ўрганамиз ва кейин маълумот берамиз», – деди омбудсман.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент мактабларидан бирида рус тили дарси вақтида ўқитувчи болани калтаклаган эди. Натижада мактаб директори ишдан бўшатилган, ўқитувчи эса жаримага тортилган.
Шарҳлар