Ўзбекистон Бурунди давлати билан дипломатик муносабатларни ўрнатди

Фото: t.me/bakhtiyor_saidov

Ўзбекистон Бурунди давлати билан расмий дипломатик алоқаларни ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилади.

Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

“Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 152-давлат бўлди. Биз БМТ қароргоҳида Бурунди ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Альберт Шингиро билан қўшма коммюнике имзоладик. Ушбу ҳужжат давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади”, — дея таъкидлайди Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм-каналида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.