Ўзбекистон “Бутунжаҳон почта ривожланиши индекси” рейтингида 41 поғона юқорилади
“Бутунжаҳон почта ривожланиши индекси” рейтингида Ўзбекистон 41 поғона юқорилаб, 172 та давлат ичида энг катта ўсишни қайд этган давлат сифатида эътироф этилиб, 74-ўринга кўтарилди. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун ижроси ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.
Шунингдек, йиғилишда фуқароларга республиканинг исталган жойидан ўзига қулай бўлган почта алоқаси объектига кириб универсал почта хизматидан фойдаланиш имконияти яратилгани, универсал почта хизматидан фойдаланувчилар почта алоқаси объектига келмасдан, оддий хат-хабарларини почта қутилари орқали ҳам юбориш мумкинлиги қайд этилган.
Шарҳлар