Ўзбекистон чарм саноати соҳасида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кожа инвестиции

Ўзбекистонда чарм саноати соҳасида умумий қиймати 2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу ташаббус президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган 2024 йилга мўлжалланган сармоя, экспорт ва халқаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган йиғилишдан сўнг маълум қилинди.

Президент мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан биргаликда 25 турдаги озиқ-овқатни ўзимизда ишлаб чиқаришни бошлашни топширди. Бу корхоналарда халқаро стандартлар жорий этилади, уларга хориждан малакали технолог ва маркетологлар жалб қилинади.

Шунингдек, масъулларга хорижий брендлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш топширилди. Вазирлар Маҳкамаси олдига  ҳудудларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини қабул қилиш вазифаси қўйилди.

Худди шундай чарм саноатида ҳам маҳаллийлаштиришни кўпайтириш имкониятлари кўрсатиб берилди. Тармоқ масъулларига ҳудудларда камида 2 миллиард долларлик лойиҳа пакетини шакллантириш, автомобиллар учун ўриндиқ жилдлари, сунъий чармдан спорт жиҳозлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тоширилди. Чорвачилик кластерида теридан тўлиқ тайёр маҳсулот чиқарадиган корхоналарни ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Вазирлар Маҳкамаси ва тармоқ раҳбарларига биргаликда йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини бошлаш топширилди. Дастурда кадрларни ўқитиш, сервисга лицензия олиш, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.