Ўзбекистон делегацияси Паралимпиада ўйинларидаги иштирокини 19 та медаль билан якунлади
Паратаэквондочи Гулжаной Наимова Ўзбекистон делегациясининг Токио Паралимпиадасидаги иштирокини чиройли якунлади. Ҳамюртимиз Бразилия вакилига қарши кечган баҳсда ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибасига айланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар беради.
“Қайд этиш жоиз, ушбу спортчимиз Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз номидан иштирок этган энг сўнгги вакилимиз бўлди. Бир оз аввал пара-енгил атлетикачимиз Муҳаммад Рехсимов F61 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида 6-натижани қайд этди”, дейилади хабарда.
Шу тариқа, Токио-2020 Паралимпия ўйинларини Ўзбекистон делегацияси 19 та медаль (8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) билан якунлади.
Улашиш:
Шарҳлар