Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиядасида иштирок этиш учун Парижга жўнаб кетди
Ўзбекистон расмий делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Франция пойтахтига жўнаб кетди. Делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кузатиб қўйилди. Спортчилар “Дреам Линер” бортида Париж томон йўл олди.
Маълумот учун, бўлажак Олимпия ўйинлари расман 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси футболчилари ўз иштирокини эртага Испанияга қарши ўйини билан бошлайди.
Бўлажак Олимпия ўйинларига Ўзбекистон делегацияси ўз тарихида илк бор 19 спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия қўлга киритган. Спортчилар футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.
Улашиш:
Шарҳлар