Ўзбекистон диний эркинликлари чекланган давлатлар рўйхатида эмас – АҚШ
АҚШ Давлат департаментининг йиллик баёнотида дунё бўйлаб диний эркинлик бўйича халқаро стандартларга мувофиқлиги қайд этилган. Ушбу соҳада муваффақиятга эришмаган давлатлар кузатув рўйхатига киритилган.
2020 йилда Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатдан чиқарилиши эътиқод эркинлиги масалаларида унинг ижобий ривожланишини кўрсатади. АҚШ Давлат департаментининг 2024 йил январида эълон қилинган расмий баёнотида Ўзбекистон 2023 йилги кузатув рўйхатига киритилмагани тасдиқланди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга кўра:
“1998 йилда Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва кучга кирганидан бери дин ва эътиқод эркинлиги АҚШ ташқи сиёсатининг марказий мақсади бўлиб келган.
Шу мақсаддан келиб чиқиб, Бирма, Хитой Халқ Республикаси, Куба, КХДР, Эритрея, Эрон, Никарагуа, Покистон, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатлар ҳуқуқ эркинлигини ўта бузганлиги учун алоҳида ташвишли давлатлар сифатида белгиланди.
Бундан ташқари, Жазоир, Озарбайжон, Марказий Африка Республикаси, Камара ороллари ва Ветнам диний эркинликларнинг жиддий бузилишига алоқадорлиги учун махсус кузатув рўйхатига киритилган”, — деди у.
Шарҳлар