Ўзбекистон дзюдо бўйича жамоавий микст дастурида бронза медалини қўлга кирита олмади
Дзюдочилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини дзюдо бўйича аралаш жамоалар дастурида “Жанубий Корея 4 – 2 Ўзбекистон” ҳисобида якунлади.
Гулноза Матниёзова такрорлаш босқичидаги жангини муваффақиятли якунлади. Давлат Бобонов рақибига имкониятни бой берди. Ирисхон Қурбонбоева мағлуб бўлди. Алишер Юсупов рақибига имкониятни бой берди. Диёра Келдиёрова Корея вакилини иппон билан мағлуб этиб, жамоасига бир очко қўшиб олди. Узоқ давом этган баҳсда Муроджон Йўлдошев Рио—2016 Ёзги Олимпиада ўйинлари финалчиси Ан Баулга имкониятни бой берди.
Улашиш:
Шарҳлар