Ўзбекистон Европага юк машиналари ҳайдовчиларини юборишни бошлайди
10-17 июнь кунлари Болтиқбўйи минтақасидаги энг йирик транспорт-логистика компанияси “Креисс” вакиллари Ўзбекистонда бўлди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.
Компания Болтиқбўйи минтақасидаги энг йирик юк ташувчилардан бири бўлиб, Европа ва МДҲ мамлакатларида логистика хизматларини кўрсатувчи муҳим оператор ҳисобланади.
Ташриф доирасида Латвия томони Транспорт вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро автомобил ташувчилар уюшмаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
600 нафар ҳайдовчини Латвияга ташкилий равишда ишга олиш бўйича келишув имзоланди. “Ватанпарвар” ташкилоти билан мазкур уюшмага аъзо бўлган автомактаблар платформасида ўзбекистонлик юк машиналари ҳайдовчиларини тайёрлаш учун махсус тренажёрлар ташкил этиш бўйича Меморандум ҳам имзоланди.
Марказларда ўқитилган ҳайдовчилар сертификат олишлари мумкинлиги таъкидланди.
Шарҳлар