Ўзбекистон Франциядан қарийб 800 млн евролик самолётлар ва вертолётларни сотиб олади
Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи чоғида салкам 800 миллион евролик самолёт етказиб бериш бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Airbus International компанияси вице-президенти Жак Гарриге ўзаро имзоланган ҳужжатларни алмашди, деб ёзади UzNews нашри.
Шу тариқа, 12 та Airbus A320neo/А321neo ва 5 та ATR 72–600 самолётларини харид қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, иккита Airbus H145 самолётларини харид қилиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 100 миллион еврога 5 дона АТР 72-600 русумли самолёт етказиб бериш шартномаси имзоланди. Ушбу келишув Президентнинг 26 октябрдаги қарори билан Silk Avia компанияси учун тасдиқланган. Ҳужжатда 2022 йилда Франция-Италия ишлаб чиқарувчисининг 3 та АТР72-600 самолётини харид қилиш ва 2024 йил охиригача яна 9 та АТР самолётини импорт қилиш (сотиб олиш ва лизинг асосида) кўзда тутилган.
Шунингдек Airbus компанияси Ўзбекистонда ўз вертолётларига хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказини ташкил этиш ниятида. Лойиҳанинг қиймати 14,1 миллион еврога баҳоланмоқда.
Шарҳлар