Ўзбекистон фуқаролари БААга визасиз боришлари мумкин
16 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар вазирлигида фуқароларни кириш визаларини расмийлаштириш талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги протокол имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари БААда бўлиш муддати – 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга виза олишдан озод қилинади.
Ҳужжатни Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белхул имзолади. Ҳужжат 2024 йил 16 февралдан расман кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари визасиз бора оладиган давлатлар сонини 29 тага етказади, бунинг натижасида Ўзбекистон “Passport Index” жаҳон рейтингида паспорт кучи бўйича 71-ўринни эгаллайди.
Улашиш:
Шарҳлар