Bo'limsiz

Ўзбекистон футболи барча турдаги солиқлардан 3 йилга озод этилди

Источник: unsplash.com

Президент “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб ёзади “Норма” нашри.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциасияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қуйидаги тўловлардан озод этилди:

  • барча турдаги солиқлар (ижтимоий солиқдан ташқари);
  • жалб қилинган чет эллик мутахассислар ва футболчиларнинг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахснинг даромад солиғи;
  • Ўрнатилган тартибда шакллантирилган рўйхатлар бўйича республикага олиб кирилаётган спорт анжомлари ва инвентарлари, трансляциялар учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техникалар, фармакология маҳсулотлари, спорт озуқаси, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий қопламалар, махсус елимлар, махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан, республикада аналоглари ишлаб чиқарилмайдиган махсус воситалар учун ҚҚС.

Мазкур чора ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олиш ва уларни профессионал спортчи сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда футбол клублари фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.