Ўзбекистон ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати президент қарорига таяниб.
Ушбу лавозимга Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич тасдиқланган бўлиб, у айни пайтда Тергов департаменти бошлиғи лавозимини ҳам эгаллади.
Бунгача Рамазон Ашрапов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Улашиш:
Шарҳлар