Ўзбекистон илк бор Глобал гендер тафовути индекси ҳисоботига киритилди
Ўзбекистон илк бор Глобал гендер тафовути индекси – 2024 ҳисоботига киритилди. Глобал Гендер Гап Индех 2024-йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 146 мамлакатлар орасида 0.681 балл билан 108 ўриндан жой олди. Бу ҳақда “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти хабар берди.
Гендер тафовут индекси мамлакатларни тўртта асосий тоифа (субиндекс) –соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовутни ўрганади ва мамлакатдаги гендер тенглиги ҳолатини баҳолайди. Ўзбекистон таълим даражаси индикатори бўйича 0.990 балл билан яхши натижа қайд этди.
2024-йилда гендер тафовути энг кичик бўлган давлат Исландия 0.935 балл билан мамлакатлар орасида яхши натижа қайд этган. Гендер тафовутлари энг юқори бўлган мамлакатлар орасида Яман (0.568) ва Покистон (0.570) устунлик қилмоқда.
Барча субиндекслар учун мумкин бўлган энг юқори балл – 1 (гендер тенглик) ва энг паст балл – 0 (номутаносиблик) ҳисобланади.
Шарҳлар