Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси орқали одамлар ва транспорт воситаларини ўтказиш вақтинчалик тўхтатилмоқда

Фото: reporter.kg

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси хабар беришича, 6 апрель куни Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг Боткен вилоятида жойлашган «Ак-Кия-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида одамлар ва транспорт воситаларининг давлат чегараси орқали ўтиши тўхтатилади.

Бунга соат 12:00 дан 16:00 гача  ўтказиладиган техник ишлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.