«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли қурилиши учун Бишкекда лойиҳа офиси ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев йирик ҳудудий темир йўл инфратузилмаси лойиҳалари, хусусан, 454 километрлик “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўли қурилишининг ҳолати ва амалга оширилиш режалари билан танишди.
Давлат раҳбарининг матбуот хизмати қайд этишича, лойиҳа доирасида 765 километр темир йўл қурилиши мўлжалланмоқда. Келгуси йили бу бўйича лойиҳа офиси ташкил этиш, халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш, инвесторлар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Шулардан келиб чиқиб, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тайёрланади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси Хусниддин Ҳосилов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари “Хитойнинг етакчи лойиҳа институтлари” томонидан ишлаб чиқилишини айтди.
“Бугунги кунга қадар режалаштирилган барча маблағлар лойиҳа институтига тўланди. Хитой лойиҳа институти бу ишларни 2023 йилнинг 1 июнига қадар якунлашни режалаштирмоқда”, — деди у.
Шарҳлар