Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия Каспий денгизи орқали транспорт коридорини шакллантиради

Транспортные краны в порту
Фото: https://economist.kg/

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали мультимодал коридорни шакллантириш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда 1 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар транспорт форумининг якунлари бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Департамент маълумотларига кўра, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг қирғизистонлик ҳамкасби Тилек Текебаев ва Россия транспорт вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Зверев “Россия – Каспий денгизи – Туркманистон – Ўзбекистон – Қирғизистон” халқаро мультимодал транспорт коридорини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

Расмий Тошкент “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” халқаро транспорт коридорини яратиш ва ривожлантириш тўғрисидаги битимни ҳам имзолаган. Ушбу ҳужжатга Илҳом Махкамов ва Дмитрий Зверевдан ташқари Қозоғистон Транспорт вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Талгат Ластаев ҳам имзо чеккан.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.